Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ургутлик ўқувчиларнинг касб-ҳунарга йўналтириш жараёнлари билан танишди
21.04.2021 - 13:50Ургут туманидаги 103-мактаб тўқ қизил тоифадаги мактаблардан биридир. Мактабда ўқувчиларнинг ўз вақтида касб-ҳунарга йўналтириш ҳолати бошқарма бошлиғи Зебинисо Шодиеванинг эътибор марказида бўлди.
Бошқарма бошлиғи мактаб ўқувчиларининг касб-ҳунарга йўналтирилиши жараёнлари билан танишиш мақсадида тумандаги «Кенагас» пойабзал ишлаб чиқариш хусусий корхонаси фаолияти билан танишди.
Бугун ушбу корхонада 103-мактабнинг 10 нафар юқори синф ўқувчилари ҳунар ўрганиш билан бирга мустақил даромад ҳам орттирмоқда.