Тумани ҳокими озиқ-овқат ва  ноозиқ-овқат дўконлари фаолияти билан яқиндан танишди

Ургут тумани ҳокими М.Турдиев  1-сектор худудидаги Бешкапа 1 ва Бешкапа 2  маҳаллаларига шахсан ўзи бориб, сектордаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш мақсадида маҳаллалардаги фаолият юритаётган озиқ-овқат ва  ноозиқ-овқат дўконлари фаолияти билан яқиндан танишди. Кичик озиқ-овқат дўконларидаги санитария аҳволи ўрганилиб, нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Учрашувда нарх-навонинг асоссиз оширилиши жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида кўрсатмалар ва тадбиркорларни қийнаб келаётган муоммолар ечими бўйича амалий ёрдамлар берилди. Кўчаларни озода сақлаш, ободонлаштириш, дезинфекция ишларини ташкил қилиш ва маиший чиқиндиларни тўпланиб қолмаслиги бўйича  масъулларнинг масъулияти оширилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15