#Депутат_минбари Депутатларнинг навбатдаги учрашуви Ургутнинг тадбиркорлик ривожланган маҳалласи Испанзадаги касб-ҳунар коллежида ўтди.

Депутатларнинг навбатдаги учрашуви Ургутнинг тадбиркорлик ривожланган маҳалласи Испанзадаги касб-ҳунар коллежида ўтди.  Бу ерда китоблар ярмаркаси ташкил этилди. Меҳмонлар ёш авлодга китоб мутоаласи инсон учун нақадар муҳимлигига оид фикрлар билдирдилар. Китоб йўлчи юлдуз. Унга дўст бўлсангиз ҳаётда максадларга эришишингиз осон кечади, дейилди тадбирда. Фуқаро ва ўғил қизлар маҳалладаги 7 ва 70 мактабларда синф хоналари етишмаслигидан арз қилдилар. Ушбу агросервис коллежи 820 ўринли. Шу йилда бу ерда 225 ўринли касб-ҳунар мактаби очилиши режада бор.  600 ўрин бўш қолмоқда. Демак, қўшни икки мактабнинг ўринлар етишмаслик муаммосини шу ҳайҳотдек савлат тўкиб турган коллеждаги бўшаб колган синф хоналари билан коплаш мумкин. Депутатлар бу масалада аҳолига ёрдам қилиш чораларини кўришни мақсад қилдилар.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15