МУРОЖААТ СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ АРАЛАШУВИ БИЛАН ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПДИ.

Ургут туман прокурори 2-сектор раҳбари Ш.С.Холмурзаев номига сектор ҳудудидаги "Кенагас" МФЙ да яшовчи бир гуруҳ фуқаролар мурожаат қилишиб ҳар йили баҳор фасли бошланишидаги ёғингарчилик даврида ариқлардан тошиб келадиган сел сувлари яшаш уйлари ва ховлиларига талафот етказаётганлиги, шу сабабли ариқларни кенгроқ қазишга тегишли ташкилот мутасаддиларига кўрсатма беришни сўрашган. Мазкур мурожаат сектор раҳбарининг аралашуви билан МФЙ фаоллари иштирокида ҳашар ташкил қилиниб 1.5 км. ариқ техника ёрдамида қазилиб сел сувлари кетадиган йўл очилди ва фуқароларни хавфсиз яшашлари учун шароит яратилди.
Бундан ташқари сектор ҳудудидаги "Хўжайдуқ" МФЙда яшовчи бир нафар фуқарога эшитиш аппарати, "Терсак" МФЙда яшовчи бир нафар фуқарони ногирон фарзандига болалар ногиронлик аравачаси олиб берилиши таъминланди. Мурожаатлари ижобий ҳал бўлган фуқаролар ўз миннатдорчиликларини ёзма равишда маълум қилишди.

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15