Сайёр қабул фуқаро муаммоси ечимига йўл.

Бугун Ургут тумани ҳокими ўринбосари У.Ўроқов, туман Халқ қабулхонаси мудири А. Худойбердиев томонидан сайёр қабул ўтказилди.

‌Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан уй-жой масаласи, сув масаласи, кадастр муаммоси, кўмир олишда ёрдам, моддий ёрдам пули, оилавий низолар,  ички йўлларни таъмирлаш, янги иш ўринларини яратиш,  электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш, газ балон бериш,  соғлиғини тиклашда ёрдам сингари масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

‌Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топилди,  мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъуллар бириктирилиб, ўз вақтида ижросини таъминлаш юзасидан мутасадди раҳбарлар зиммасига аниқ вазифалар юкланди. 

Барча мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15