Бугун Ургут тумани ҳокими М.Турдиев, туман Халқ қабулхонаси мудири А.Худойбердиев ва сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан моддий ёрдам пули, газ балон олиб бериш, кўмир олишда ёрдам, уй-жой масаласи, сув масаласи, кадастр муаммоси, ички йўлларни таъмирлаш, янги иш ўринларини яратиш,  электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш, соғлиғини тиклашда ёрдам сингари масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

‌Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топилди,  мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъуллар бириктирилиб, ўз вақтида ижросини таъминлаш юзасидан мутасадди раҳбарлар зиммасига аниқ вазифалар юкланди. 

Барча мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15