Вилоят ва шаҳар ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд куни муносабати билан юртимизда маънавий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилмоқда.

Ислом Каримов туғилиб ўсган ва айни пайтда мангу ором топган Самарқанд шаҳрида ҳам халқимизнинг буюк фарзанди ёд этилмоқда.

Бугун эрта тонгда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ва жамоатчилик вакиллари шаҳардаги Ислом Каримов мақбара-мажмуасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.

Шундан сўнг Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

Вилоятдаги таълим муассасалари, музейлар ва бошқа муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг ҳаёти ва серқирра фаолиятига бағишланган давра суҳбатлари, илмий-амалий анжуманлар ўтказилмоқда.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15