Беш ижобий ташаббуснинг хотин-қизлар бандлигини оширишга доир бешинчиси бўйича 2019-2020 йилларда ҳар бир туманда тикув-трикотаж корхоналарини қуриш ва аёллар учун иш ўринлари яратиш кўзда тутилди. Бугун туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Замира Муртазоева иш билан банд бўлмаган 6 нафар хотин-қизларни “Urgut sanoat servis” оилавий корхонасига тикувчилик йўналиши бўйича ишга жойлашишларига ёрдам берди.