Бугун, 24 январ куни Ургут туман маҳаллалар кенгашининг 2019 йил фаолияти якунлари ҳамда 2020 йил 1-чорагига мўлжалланган устувор вазифалар тўғрисида кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2019 йил давомида фаолиятда камчиликларга йўл қўйган маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари қаттиқ танқид остига олиниб, 2020 йилда амалга ошириш лозим бўлган вазифлар белгилаб олинди.

Йиғилиш давомида фаолият самарадорлигига эришишда, маҳалла институтини аҳолига энг яқин тузилмага айлантириш, маҳаллаларда меҳр-оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини барқарорлаштириш, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш каби эзгу ишлардаги муносиб ҳиссасини қўшган маҳалла фуқаролар йиғини раислари, масъул котиблари, маҳалла фуқаролар йиғини раисининг кекса ва фахрийлар бўйича ҳамда ёшлар ишлари бўйича ўринбосарлари, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича маҳалла мутахассислари туман ҳокимлиги ҳамда туман кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15