СОЛИҚ КОДЕКСИДАГИ ЯНГИ ЎЗГАРИШЛАР

Туман ҳокимлиги мажлислар залида янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти, тизимдаги янгиликлар ва ўзгаришларни кенг оммага таништириш мақсадида ўқув-семинар ўтказилди.

Унда туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, ҳисобчилар, фермерлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғайрат Абдураҳмонов сўзга чиқиб, кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан солиқ сиёсатига бўлган эътибор ва ислоҳотлар тўғрисида гапирди. 

Шундан сўнг туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Акрам Алмасов, вилоят солиқ бошқармаси мутахассиси Тўйчи Ашуровлар солиқ тизимидаги янги ўзгаришлар, уларнинг янги шакллари тўғрисида тушунча берди.
Семинар савол-жавоблар билан давом этди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15