Вилоят 4-сектор раҳбари сайёр қабул ўтказди

  Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шодиёр Аҳмедов Ургут ва Тойлоқ туманларида сайёр қабул ўтказди.

      Ургут тумани Андак МФЙда ўтказилган қабул давомида фуқаролар маҳалланинг ички йўлларини таъмирлаш, эскирган симёғочларни янгилаш, электр энергиясидаги узилишларни бартараф қилиш, 55-мактабга қўшимча бино қуриш, ногиронлик аравачаси билан таъминлаш бўйича мурожаат қилишди.
   
    Шунингдек, сайёр қабулда икки  нафар ногиронлиги бор фуқаро ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилишди. Шу куннинг ўзида Тохир Қодировга ногиронлик аравачаси етказиб берилган бўлса, иккинчи фуқарога ҳам тез кунларда етказиб берилиши маълум қилинди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15