Ижтимоий тармоқларда "Ургут ҳокими оиламиз 12 йилдан бери ишлатиб келаётган ерни бошқаларга бериб юбормоқда" сарлавҳаси остида чиқарилган мақола юзасидан.

Ижтимоий тармоқларда "Ургут ҳокими оиламиз 12 йилдан бери ишлатиб келаётган ерни бошқаларга бериб юбормоқда" сарлавҳаси остида чиқарилган мақола юзасидан

 Ургут тумани Мерганча маҳалласида яшовчи 
Фуқаро Махмарахимов Парда ушбу масалада бундан аввал ҳам бир неча маротаба мурожаат этган бўлиб, барча мурожаатлари тумандаги мутассади ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилган ва белгиланган тартибда мурожаатчига жавоб хати юборилган.

Мурожаат муаллифи мурожаатида кўрсатиб ўтган ер майдони низоли ер майдони эканлиги, ушбу ер майдони бўйича тегишли суд органлари томонидан бир неча маротаба кўриб чиқилган.

Шунингдек, мурожаат муаллифи талаб қилаётган ер майдони фуқаро Ўлмасов Ахмадзоирга маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари қуриш учун ажратиб берилганлиги ва бу бўйича туман ҳокимининг 2019 йил 23 августдаги 7225-Қ-сонли қарори қабул қилинганлиги ва кадастр хужжати тайёрлаб берилганлигини маълум қиламиз. 

Бундан ташқари туман ИИО ФМБ томонидан ушбу ер майдони масаласи юзасидан мурожаат муаллифининг отаси Саматов Шухрат Махмарайимовичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 200-моддасига асосан Ургут туман Маъмурий судига оширилган.

Ушбу масала юзасидан жорий йилнинг 20 октябр куни “Очиқ мулоқот” кўрсатуви орқали ҳам мурожаат муаллифининг талабини қаноатлантиришни имкони йўқлиги тўғрисида таъкидлаб ўтилганлигини маълум қиламиз.

Мурожаатчи ушбу жавоб хатидан норози бўлган тақдирда юқори турувчи органларга мурожаат этиш ҳуқуқи мавжудлиги маълум қилинади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15