ЭКСПОРТ ҲАЖМИ ОШАДИ

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Самарқанд Гулобод” корхонасида асосан уй-рўзғор, ошхона буюмлари ишлаб чиқарилмоқда. 2015 йилда иш бошлаган корхонада бугунга келиб 50 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. 
Банкдан олинган 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит эвазига корхонага замонавий технологиялар келтириб ўрнатилди. “Ургут” ЭИЗ ҳудудидаги 2 та цехда ўнлаб турдаги маҳсулотлар тайёрланяпти. Улар ички бозорга йўналтирилиши баробарида Тожикистон Республикасига ҳам экспорт қилинмоқда. 
Корхона раҳбари Феруз Тўраевнинг маълум қилишича, келгуси йилдан эътиборан экспорт ҳажмини 50 фоиздан ошириш кўзда тутилган.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15