Ургут туман прокурори 2-сектор раҳбари Ш.С.Холмурзаев штаб аъзолари ҳамда мутасадди ташкилот ходимлари билан биргаликда аввалги сайёр қабулдаги назоратга олинган мурожаатлар масъул ходимлар томонидан ижро этилганлик ахволи ўрганилди.

Ургут туман прокурори 2-сектор раҳбари Ш.С.Холмурзаев штаб аъзолари ҳамда мутасадди ташкилот ходимлари билан биргаликда сектор ҳудудидаги "Украч" МФЙда қишки мавсумга тайёргарлик кўриш, фуқароларнинг эътирозлари ва мурожаатларида сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш мақсадида аҳоли ўртасида учрашув ўтказиб, аввалги сайёр қабулдаги назоратга олинган мурожаатлар масъул ходимлар томонидан ижро этилганлик ахволи ўрганилди.  Бугунги навбатдаги учрашувда фуқаролар номидан "Украч" МФЙ раиси С.Отамуродов жорий йилнинг 13 ноябрь кунги ўтказилган сайёр қабулларда мурожаатлар қисқа муддат ичида ижобий ҳал қилиниб қишлоқда яшовчи фуқароларга узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида 1 дона 100 кВт қувватга эга бўлган трансформатор ҳамда эскириб қолган симёғочлар ўрнига 12 дона янги бетон симёғочлар ўрнатиб берилганлиги учун 2-сектор раҳбари ҳамда аъзоларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек,  қишлоқда замонавий типдаги 100 ўринлик болалар боғчаси қуриб битказилишига ўз ҳиссасини қўшган туман ҳокимлигига ҳам ўз миннатдорчилигини билдирди. Учрашувдан сўнг сектор штаби аъзолари МФЙ ҳудудида жойлашган рухий касалликлар шифохонасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва қишки мавсувга тайёргарлик ишлари ўрганилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15