Сайёр қабул фуқаро мушкулини осон этишга яна бир қадам.

Бугун Ургут тумани ҳокими М.Турдиев, туман Халқ қабулхонаси мудири А. Худойбердиев томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан оилавий низолар,  уй-жой масаласи,  ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш сингари масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топилди,  мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъуллар бириктирилиб, ўз вақтида ижросини таъминлаш юзасидан мутасадди раҳбарлар зиммасига аниқ вазифалар юкланди. Барча мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15