Тумандаги 1-сонли Болалар ўсмирлар спорт мактабида турлихил мусобақалар ўтказилди

Ургут туманида жорий йилнинг 15 май куни тумандаги 1-сонли Болалар ўсмирлар спорт мактабида, сузиш сув ҳавзасида спортнинг баскетбол, футбол, шахмат, шашка ва стол тенниси ҳамда сузиш сув спорти ҳамда “Ўзбекистон-умумий уйимиз”, “Биз гиёҳвандликка қаршимиз”, “Бу бизнинг юртимиз” шиори остида расмлар танлови, 31-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшларнинг мусиқа йўналишлари бўйича туман биринчилиги ўтказилди.

Хусусан, биринчи ташаббус бўйича - ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этишга оид дастур лойиҳасига кўра расмлар танловининг “Ўзбекистон-умумий уйимиз” шиори остида 1-ўринни М.Хурсандмуродов, 2-ўринни А.Облобердиев, 3-ўринни Ю.Кучимов, “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида 1-ўринни С.Ахророва, 2-ўринни М.Тохиров, 3-ўринни З.Маликов, “Бу бизнинг юртимиз” шиори остида К.Облобердиева, 2-ўринни З.Омонов, 3-ўринни А.Турсунова қўлга киритдилар.

Иккинчи ташаббус - юзасидан ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш юзасидан  спортнинг футбол тури бўйича 93-умумтаълим мактаб жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритган бўлса, 2-ўринни 17-умумтаълим мактаби жамоаси, 3-ўринни эса 22-умумтаълим мактаби қўлга киритди.

Баскетбол спорт тури бўйича 1-ўринни 114-умумтаълим мактаби жамоаси, 2-ўринни 36-умумтаълим мактаби жамоаси, 3-ўринни 24-умумтаълим мактаби  жамоаси ғолибликни  қўлга  киритдилар.

Стол тенниси тури бўйича ўсмирлар ўртасида 1-ўринни А.Ҳамдамов,                        2-ўринни Э.Ҳамдамов, 3-ўринни О.Жамолов қўлга киритдилар

Стол тенниси тури бўйича қизлар ўртасида 1-ўринни Р.Тошпулатова,                        2-ўринни А.Ботирова,  3-ўринни Д.Хайруллаева қўлга киритдилар.

Сузиш сув спорт тури бўйича ўсмирлар ўртасида 50 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида 1-ўринни Ж.Абдурахмонов, 2-ўринни М.Боратов, 3-ўринни Б.Нуралиев ғолибликни қўлга киритдилар.

Қизлар баҳсида эса 1-ўринни Г.Хуррамова, 2-ўринни Х.Хуррамова,                 3-ўринни Ф.Абдуқаюмова қўлга киритдилар.

Шахмат тури бўйича ўсмирлар ўртасида 1-ўринни М.Хуррамов, 2-ўринни Ғ.Худойбердиев, 3-ўринни  А.Хуррамов қўлга киритди.

Қизлар ўртасида эса 1-ўринни Ш.Шахзодова, 2-ўринни О.Шахзодова,                   3-ўринни Н.Хуррамова қўлга киритдилар. 

Шашка тури бўйича ўсмирлар ўртасида 1-ўринни Ж.Тошпулатов,                            2-ўринни С.Амиров, 3-ўринни  Ф.Тўраев қўлга киритди.

Қизлар ўртасида эса 1-ўринни А.Асатуллаева, 2-ўринни Н.Ашурова,                   3-ўринни Ш.Шахзодова қўлга киритдилар. 

Ушбу спорт фестивалида тумандаги 20 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинди ва ғолибларга туман ҳокимлигининг диплом ва қимматбаҳо совғалари  топширилди.

Бундан ташқари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Хосият Бобомуродованинг қаламига мансуб “Тоғлари қуёшга салом берган юрт” номли китобининг тақдимоти ўтказилиб, 2000 минг дона китоби тумандаги китобхонларга тарқатилди.

\

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15