“Туман ҳокими кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди.

Жорий йилнинг 3 апрел куни тумандаги 1-сонли Болалар ўсмирлар спорт мактабида ““Биз диний экстремизм ва терроризм қаршимиш” шиори остида спортнинг футбол, валейбол, сузиш, стол тенниси, шахмат турлари бўйича “Туман ҳокими кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди.
Спорт мусобақаларида 4 та сектор ҳудуд босқичидан ғолиб бўлган жамоалар ўзаро беллашдилар.
Жумладан спортнинг футбол тури бўйича 3 сектор ҳудуд босқичидан чиққан 93-умумтаълим мактабининг жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритган бўлса, 2-ўринни 1-секор ҳудуд босқичидан чиққан 22-умумтаълим мактаби жамоаси, 3-ўринни эса 2-сектор ҳудуд босқичидан чиққан 109-умумтаълим мактаби қўлга киритди.
Валейбол спорт тури бўйича 1-ўринни 1-сектор ҳудуд босқичидан чиққан 63-умумтаълим мактаби жамоаси, 2-ўринни 2-сектор ҳудуд босқичидан чиққан 34-умумталим мактаби жамоаси, 3-ўринни 48-умумтаълим мактаби  ғолибликни  қўлга  киритдилар.
Стол тенниси тури бўйича ўсмирлар ўртасида 1-ўринни Ф.Жумақулов,2-ўринни М.Абдумаликов, 3-ўринни О.Саидов қўлга киритдилар
Стол тенниси тури бўйича қизлар ўртасида 1-ўринни Д.Турсунова,2-ўринни М.Узоқова,  3-ўринни А.Ботирова қўлга киритдилар.
Сузиш сув спорт тури бўйича 12-15 ёшлар ўртасида 50 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида 1-ўринни Н.Муродов, 2-ўринни О.Хайруллаев,3-ўринни А.Махматқулов ғолибликни қўлга киритдилар.
16-18   ёшлилар ўртасида 1-ўринни Ф.Файзуллаев, 2-ўринни У.Ражабов, 3-ўринни А.Нортожиев қўлга киритдилар.
Шахмат тури бўйича ўсмирлар ўртасида 1-ўринни М. Хуррамов, 2-ўринни Б.Нарзиев, 3-ўринни  А.Хуррамов қўлга киритди.
Қизлар ўртасида эса 1-ўринни О.Шахзодова, 2-ўринни Ш.Шахзодова,3-ўринни А.Суюнова қўлга киритдилар.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15