Туманда жорий йилнинг 5 март куни “8-март Халқаро хотин қизлар куни” байрам тадбири ўтказилди

Сўнгги йилларида ўзбек аёлининг жамиятдаги обрў-эътибори янада ортди. Уларнинг турмуш шароитини яхшилаш йўлида муҳим қадамлар ташланди. Давлатимиз раҳбарининг айни йўналишдаги фармон ва қарорлари соҳада олиб борилаётган эзгу ва хайрли ишларни янада жонлантириб юборди. Давр талабидан келиб чиқиб, аёлларнинг оила ва жамиятдаги ролини кучайтириш, давлат ва жамият қурилишида фаол иштирок этиши учун етарли шарт-шароит яратиш, оналик ва болаликни муҳофазалаш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ишларининг ҳам қамрови сезиларли даражада ортди. Зулфия номидаги давлат мукофотлари соҳибалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, Президент стипендиясига сазовор бўлган юзлаб оқила қизлар халқимизнинг фахрига айландилар.

Туманимиздан етишиб чиққан ижодкорлар, тадбиркорлар, спортчи ва санъаткорлар орасида ҳам хотин-қизларимиз кўпчиликни ташкил этади.
Жисмоний имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг уй-жой билан боғлиқ муаммоларига ечим топиш, бандлигини таъминлаш ва моддий фаровонлигини юксалтириш учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда жорий йилнинг 5 март куни “8-март Халқаро хотин қизлар куни” байрам тадбири “Шукрона” тўй маросимларини ўтказиш базимгоҳида 300 нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ногиронлиги бўлган хотин қизларга байрам дастурхони ёзилди.
Тадбир давомида 50 та ногиронлик аравачаси, 10 дона эшитиш аппарати, 10 дона қултиқ таёқ, 10 дона ҳасса ва 300 га яқин байрам савғалари хотин қизларга тарқатилди.

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15