Ургут туман ахборот-кутубхона марказида кутубхоначилар ўртасида фикр ҳамда тажриба алмашиш семинари ўтказилди

Семинар А.С.Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази, Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Ургут туман ҳокимлиги ҳамкорилигида ташкил қилинди.

Унда вилоятдаги барча шаҳар ва туманлар ахборот-кутубхона марказларидан келган раҳбар ва масъул ходимлар иштирок этишди.

Тадбир давомида кутубхоначилар «Ахборот-кутубхона марказида ҳужжатларни жамлаш», «Ахборот-кутубхона ресурсларини қабул қилиш ва ишлов бериш тартиби», «Ахборот-библиография хизмати фаолияти», «Давлат стандартларига мувофиқ мақолаларни аналитик тавсифлаш қоидалари», “Хизмат кўрсатиш – китобхонларнинг турлари” ҳамда «Cаталог.униcат.уз дастурида адабиётларни яратиш» каби мавзуларида ўз билим ва малакаларини оширишди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15