Суд тизмида қонунларга киритилган ўзгартиришлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди

Самарқанд вилоят судининг раиси ўринбосари Ш.Мамадияров, вилоят судининг судьялари Х.Ярашев, У.Муродов ва О.Темировлар ҳамда жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Ғ.Негматов ва фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Т.Рустамовлар томонидан Ургут туман Халқ қабулхонаси биносида, Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий ва Фуқаролик процессуал кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-887-сонли ва ЎРҚ-888-сонли Қонунларини кенг аҳолига тарғиб этиш бўйича семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят суди раиси ўринбосари Ш.Мамадияров сўз олиб, янги ЎРҚ-888-сонли Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига туманлараро, туман, шахар судлари томонидан биринчи инстанция судида кўрилган ишлар вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар мазкур судларда тафтиш тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар буйича судлов хайъатида тафтиш тартибида кайта кўрилишини, алохида холларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар буйича судлов хайъати томонидан кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида кайта кўрилишини, шунингдек апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судларига юбориш тартиби бекор килинишини ҳамда уларнинг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш масъулияти юклатилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлигини, ушбу Қонун суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш механизмини янада такомиллаштириш ҳамда суд қарорларини қайта кўришнинг янги тартибини жорий этиш орқали одил судлов сифатини ҳамда фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада оширишга, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Шундан сўнг судьялар Х.Ярашев, О.Темиров ва У.Муродовлар янги ЎРҚ-887-сонли Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига суд ишларини кўришнинг ўта марказлаштирилишига барҳам берилишини, ишларни вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўриш босқичлари жорий этилишини, ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судида тафтиш тартибида хамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида қайта кўрилишини, юқори турувчи судлар томонидан қуйи судларнинг бекор қилинган қарорларини янгидан кўриш учун қайтадан ушбу судларга юбориш тартиби чиқариб ташланишини, ҳар бир суд инстанциясининг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш мажбурияти юклатилишини, суд қарорларини қайта кўриш босқичларига тафтиш инстанцияси жорий этилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлигини, шунингдек, ушбу Қонун фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида назарда тутилган суд орқали ҳимоя қилиниш ва судга шикоят қилиш ҳуқуқларининг кафолатларини янада оширишга, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек қонуний манфаатларини янада кенгроқ ҳимоя қилишга, одил судловдан фойдаланиш даражасини янада оширишга, судьяларнинг иш ҳажмини ҳамда юкламасини мутаносиб тарзда белгилашга, судларнинг масъулиятини янада оширишга, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўрилишига, суд қарорларини қайта кўришда ўрта бўғин – вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар имкониятларидан самарали фойдаланишга, шунингдек фуқароларнинг судлардаги ортиқча ҳаражатлари тежалишига хизмат қилишини айтиб ўтди.

Тадбир сўнгида, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига судьялардан батафсил жавоблар олишди.

Тадбир тугагандан сўнг, вилоят суди раиси ўринбосари Ш.Мамадияров Халқ қабулхонаси бошлиғи А.Худайбердиев билан биргаликда пробацияда ҳисобда турган 10 нафар очиқ турдаги маҳкумлар жазони муддатидан илгари озод қилиш масаласида қабул қилиниб, барча мурожаатлар қаноатлантирилди.

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Ургут туман судининг раиси                                              Ғ.Негматов

 

 

Фуқаролик ишлари бўйича

Ургут туман судининг раиси                                              Т.Рустамов

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15