Ургут тумани ИИБ ЙҲХБ ташаббуси билан саҳоватпеша ҳомийлар ёрдамида 1 сектор ҳудудида жойлашган Ўрамас маҳалласидаги ички йўлларга тош-шағал ётқизилмоқда. Бунинг натижасида ушбу маҳалладаги 1 км тупроқ йўллар тош-шағал қопламали йўлларга айлантирилади.