КОРРУПЦИЯ ТАРАКҚИЁТ КУШАНДАСИ

Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлиқ ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фукаролик жамиятиинг ҳамкорлиги коорупциянинг олдини олишга доир чора тадбирлар устуворлиги ва жавобгарлигининг муқарралигидир. Ҳозирги кунда коррупцияга қарши кураш муаммоси ўта долзарбдир. Бу бир неча омиллар билан белгиланади.

Биринчидан, давлатнинг мансабдор шахслари томонидан ўз мавқеини суистеъмол қилиш ҳоллари ҳокимият обрўсига жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация қилиш жараёнларига путур етказади.

Иккинчидан, иқтисодий мазмуни ресурсларини тақсимлаш жараёнини деформациялашишидан иборат бўлган коррупция иқтисодиёт ривожига жиддий салбий таъсир кўрсатади.

Коррупцияга қарши курашиш мураккаб жараён, чунки у нафақат яширин тарзда балки жиноий тил бириктириб содир этилади. Коррупция одатда шикоят берилишига сабаб бўлмайди чунки айбдор тарафлар қонунга хилоф битимдан наф кўрадилар. Ҳатто товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилиш устидан ҳам шикоят камдан кам ҳолларда берилади.

Коррупция фуқаронинг давлат вакили билан маъмурий муносабатлари маъно моҳиятини ўзгартиради ва жамият учун ҳам давлат учун ҳам салбий оқибатларга сабаб бўлади. Зотан коррупция давлат органлари ходимларнинг моддий ёки мулкий йўсинда ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида ўз мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ходиса ҳисобланади.

Давлат хизматчилари коррупция фаолиятининг субъектлари ҳисобланади чунки коррупция муносабатлари юзага келишига сабаб бўлдиган қарорлар қабул қилиш ёки ҳаракатлар содир этиш учун ҳокимият ваколатига фақат улар эга бўлади.

Коррупцияга қарши кураш мақсадларига фақат жиноят ҳуқуқий воситалари билан эришиб бўлмаслиги тарихдан маълум. Бу борада барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш  фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ва дунёқарашини ўзгартириш орқали ижобий натижаларга эришиш мумкин. Умуман олганда коррупция шунчаки жиноят ёки ҳуқуқбузарлик эмас балки маънавий бузилиш ҳолати хамдир. Мазкур иллатга қарши курашда давлат органлари жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг биргаликдаги саъий-ҳаракатлари билангина кутилган натижага эришиш мумкин. 

 

Фуқаролик ишлари бўйича

Ургут туман судининг раиси

Т.Рустамов

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15