БОЛАЛАР ОРЗУСИДАГИ МАСКАН

Бугунги кунда жамиятимизнинг ҳар жабҳасида сезиларли янгиликлар, ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Кишиларнинг жамиятдаги ўрни, мавқеи, айниқса, ёш авлоднинг келажагига бўлган эътибор кундан-кунга ошиб бормоқда. 
Хўжабаланд маҳалласида “Гўзал” номли давлат шериклиги асосида оилавий шаклдаги нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиши туманимиз аҳли учун яна бир қувончли хабар бўлди.
Боғчанинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. 
Йиғилганлар ушбу масканда ташкил этилган шарт-шароитлар билан танишиб, болажонлар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлардан баҳраманд бўлишди. 

Дилноза АҲРОРОВА

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15