Яшил макон умуммиллий лойиҳаси амалда

Бугун Ургут туман 1-сон касб-ҳунар мактабида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кочат ниҳоллари экиш, «Устозлар боғи» яратиш мақсадида тадбир бўлиб ўтди.
Мактаб директори Муродулло Холиқов, Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини раиси Умида Қудратовалар сўзга чиқиб, «Яшил макон» лойиҳасининг мақсади ва вазифалари тўгрисида тўхталиб отдилар.
Шундан сўнг жами 1100 туп ўрик, шафтоли, шунингдек, терак ниҳоллари янгидан яратилаётган «Устозлар боғи»га экилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Асқар Эшонқулов, маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тумандаги 4-сон касб-ҳунар мактабида ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида белгиланган режага  асосан 120 дона олча, 15 дона ёнғоқ, 200  дона узум, 400 дона терак қаламчаси, 15 дона павлония   дарахтлар,  ҳамда гуллар экилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15