“Судья ва ёшлар” учрашуви доирасида 

Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Т.Рустамов ва судьяси О.Эгамбердиев, жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси А.Ахмадов ҳамда Ургут туман Халқ таълими бўлими ходимлари ҳамкорликда 2023 йил 24 февраль куни Ургут туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сонли Президент қарори ижроси юзасидан “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида учрашув ўтказилди. 
Учрашувда судья А.Ахмадов томонидан “Ёшлар ўртасида маъмурий ва жиноий ҳуқуқбузарликларни олдини олиш” мавзусида ҳамда суд раиси Т.Рустамов ва судья О.Эгамбердиев томонидан “Эрта никоҳ тузиш ва унинг оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказди ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. 

Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман суди раиси Т.Рустамов
Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси О.Эгамбердиев

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15