Телеграм каналлар орқали қилинган жиноятлар юзасидан бир гуруҳ шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Ўзбекистонда сўз эркинлиги, ҳар кимнинг ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш эркинликлари конституциявий ҳуқуқ сифатида эътироф этилган.

Сўнгги йилларда амалга оширилган очиқлик сиёсати, халқ билан мулоқотнинг сифат жиҳатидан янги босқичга чиққанлиги, жамоатчилик назоратининг кучайиши, фуқароларнинг ушбу ҳуқуқлардан кенг фойдаланиб, ўз фикрлари, мулоҳазалари, хулосалари ва танқидларини эркин ҳолда билдиришаётганлиги ҳам инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Айниқса ижтимоий тармоқлар 31 миллиондан ошган интернет фойдаланувчиларининг жуда оммабоп фикр алмашиш майдонига айланди, ушбу имкониятлар нафақат ижтимоий, балки тадбиркорлик ғояларини ҳам ривожланишига туртки бўлди. Бу қадриятлар ва ҳуқуқлар ҳар бир жамиятнинг ривожи учун катта аҳамият касб этиши барчага аёндир.

Юқоридаги ҳуқуқбузарликлар бўйича вазиятдан кўриниб турибдики, ахборот майдонида туҳмат, ҳақорат, ёлғон ахборотни тарқатиш каби жиноятларга қарши кураш бугун пайдо бўлиб қолмаган, балки сўз эркинлигини таъминлаш билан баробар равишда мунтазам кечаётган жараёндир. Чунки ахборот соҳасидаги трансформация ўз навбатида бу йўналишда ҳам қонунийликни таъминлашни тақозо қилади.

Юқоридагиларга кўра, прокуратура органлари барча жиноят ишларида бўлгани каби ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилган жиноятлар бўйича ишда ҳам қонун устуворлигини тўлиқ таъминлаш, ишнинг тўғри ва адолатли ҳал этилиши учун барча назорат функцияларини амалга оширади. Ҳар бир гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчига айбловдан ҳимояланиш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усуллардан фойдаланиш имконияти берилади.

“Telegram” каналлари ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилган жиноятлар бўйича иш моҳиятини бузиб кўрсатиш, ёлғон ахборот тарқатишга бўлган уринишларга йўл қўйилмайди. Одил судловни амалга оширишда тўсқинлик қилиш, суд ва тергов жараёнига аралашишга бўлган уринишларга қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15