Судьялар томонидан Инсон ҳуқуқлари хафталиги давом эттирилмоқда 

Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Т.Рустамов, жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси А.Ахмадов, туман прокуратураси, туман адлия булими, туман ёшлар агентлиги ва туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 2023 йил 22 февраль куни Ургут туманидаги 85-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчилар билан “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сонли Президент қарори ижроси юзасидан “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида учрашув ўтказилди. Учрашувда ПҚ-46-сонли қарор мазмун-моҳияти ва мақсади тўғрисида, суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15