Шавкат Мирзиёев саммитда  қатор таклифларни илгари сурди:

 

➖ Авлодлар мулоқотини йўлга қўйиш, ёш етакчилар Форуми доирасида бундай илк учрашувни 2023 йил апрель ойида Самарқандда ўтказиш;

➖ ФАО шафелигида келгуси йили Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда Осиёда озиқ-овқат хавфсизлигини мониторинг қилиш яхлит тизимини яратиш ва бошқа ёндашувларни муҳокама қилиш;

➖ “Яшил Осиё” концептуал дастурлари доирасида доимий эксперт маслаҳатлашувларини йўлга қўйиш.

Президент замонавий таҳдидларни фақат мулоқот, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрларига амал қилиш орқали самарали енгиб ўтиш мумкинлигига ишонч билдирди.

Шунингдек, Қозоғистоннинг Кенгашга 2024 йилга қадар раисликни давом эттириш нияти қўллаб-қувватланди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15