Ургут туманида бир кунда иккита янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди

Инвестиция дастури асосида мукаммал таъмирлаш ишлари якунланган Қайроқли, Наврўз маҳаллаларида жойлашган 105 ва 121 умумтаълим мактабларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, маҳалла фуқаролари, ота-оналар, мактаб ўқувчилари, нуроний отахонлар иштирок этишди.

Иштирокчилар  янги биноларнинг хоналарини кўздан кечириб, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Фойдаланишга топширилган объектлар маҳалла аҳлига анча қулайликлар яратиб, фуқароларимиз учун фаровон турмуш  тарзини қарор топтиришда энг катта кўмакчи бўлади

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15