Ҳоким ёрдамчилари тавсияномасига асосан қишлоқ аҳолисига 150 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади

 

Президентимизнинг жорий йил 6 октябрида «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Кредитлар бўйича фоиз тўловлари йиллик 14 фоиз (шундан 3 фоизи банк маржаси) миқдорида белгиланиб, кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача ажратилади. 

Ажратиладиган кредит маблағларининг 50 фоизигача бўлган қисми қарз олувчи талабига асосан нақд пулда тақдим этилади. Кредитлар бўйича Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари гаров таъминоти сифатида қабул қилинади. 

Кредит маблағларининг қайтмаслик хатарини ёки ҳосилни хавф-хатардан суғурта қилиш бўйича суғурта полиси қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларга ажратиладиган кредитлар бўйича гаров таъминоти сифатида қабул қилиниб, кредитларни сўндиришга йўналтирилиши мумкин. 

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларга ҳосилни хавф-хатардан суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизи Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15