Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ургут туман Кенгашининг Конференцияси бўлиб ўтди

Унда Кенгашнинг 2017-2022 йиллар давомида амалга оширган ишлари юзасидан умумий ҳисоботи ҳамда назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди. 

 

Ўтган давр мобайнида маҳаллий Кенгаш томонидан ташкилот олдига қўйилган устувор вазифа ва мақсадларни амалга оширишда эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотларнинг ёшлар ҳаётидаги аҳамияти, Кенгашнинг умумий фаолияти юзасидан қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди.

Ёшлар иттифоқи Ургут туман Кенгашининг келгуси фаолиятининг асосий йўналишларини белгиловчи муҳим қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15