Очиқ мажлислар режалари

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ургут туман ҳокими М.Турдиевнинг туман ҳудудларида фуқаролар билан учрашув ўтказиш ГРАФИГИ

(учинчи давра)

Т/р

Йиғилиш ўтказиладиган ҳудуд номи

Йиғилиш ўтказиладиган жой

Йиғилиш ўтказиладиган сана

Йиғилишни ташкиллаштиришга масъул

Туман ҳокимлигидан бириктирилган масъул

1

Илонли ҚФЙ

Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биноси

2017 йил              7 феврал

Илонли ҚФЙ раиси, Илонли ҳудудидаги МФЙ раислари ва бино эгаси

С.Нарзиқулов-туман Архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи

2

Мирзақишлоқ ҚФЙ

Туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлимига қарашли 49-умумий ўрта таълим мактаби биноси

2017 йил             14 феврал

Мирзақишлоқ ҚФЙ раиси, Мирзақишлоқ ҳудудидаги МФЙ раислари ва бино эгаси

У.Халилова-туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси

3

Ўрамас ҚФЙ

Туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлимига қарашли 141-умумий ўрта таълим мактаби биноси

2017 йил           16 феврал

Ўрамас ҚФЙ раиси, Ўрамас ҳудудидаги МФЙ раислари ва бино эгаси

Ж.Ҳайдаров-туман ҳокимлиги мутахассиси

4

Бешбулоқ ҚФЙ

Туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлимига қарашли 52-умумий ўрта таълим мактаби биноси

2017 йил             23 феврал

Бешбулоқ ҚФЙ раиси, Бешбулоқ ҳудудидаги МФЙ раислари ва бино эгаси

Ж.Арипов-туман ҳокимлиги мутахассиси

5

Бахрин ҚФЙ

Бахрин ҚФЙ га қарашли Ғишмачит маҳалла биноси

2017 йил             2 март

Баҳрин ҚФЙ раиси, Баҳрин ҳудудидаги МФЙ раислари ва бино эгаси

Н.Шодиев-туман ҳокимлиги бош мутахассиси

6

Почвон ҚФЙ

Туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлимига қарашли 24-умумий ўрта таълим мактаби биноси

2017 йил    9 март

Почвон ҚФЙ раиси, Почвон ҳудудидаги МФЙ раислари ва бино эгаси

Б.Амонов-туман ҳокимлиги канцелярия мудири

7

Жартепа ҚФЙ

Туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлимига қарашли 77-умумий ўрта таълим мактаби биноси

2017 йил  16 март

Жартепа ҚФЙ раиси, Жартепа ҳудудидаги МФЙ раислари ва бино эгаси

М.Файзиев-туман ҳокимлиги мутахассиси

8

Янгиариқ ҚФЙ

Янгиариқ ҚФЙ га қарашли Мирзабоғлон-Чеп маҳалла биноси

2017 йил  23 март

Янгиариқ ҚФЙ раиси, Янгиариқ ҳудудидаги МФЙ раислари ва бино эгаси

А.Холиқов-туман ҳокими ёрдамчиси

9

Қоратепа ҚФЙ

Туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлимига қарашли 108-умумий ўрта таълим мактаби биноси

2017 йил  30 март

Қоратепа ҚФЙ раиси, Қоратепа ҳудудидаги МФЙ раислари ва бино эгаси

У.Саломов-туман ҳокимлиги “Ягона дарча” маркази бошлиғи

10

Бўлоқбоши ҚФЙ

Туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлимига қарашли 64-умумий ўрта таълим мактаби биноси

2017 йил  6 апрел

Булоқбоши ҚФЙ раиси, Булоқбоши ҳудудидаги МФЙ раислари ва бино эгаси

О.Махмадиёров-туман ҳокимлиги мутахассиси

11

Ғўс ҚФЙ

Туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлимига қарашли 8-умумий ўрта таълим мактаби биноси

2017 йил          13 апрел

Ғўс ҚФЙ раиси, Ғўс ҳудудидаги МФЙ раислари ва бино эгаси

Ш.Холиқов-туман ҳокимлиги мутахассиси

12

Испанза ҚФЙ

Испанза ҚФЙ биноси

2017 йил            20 апрел

Испанза ҚФЙ раиси, Испанза ҳудудидаги МФЙ раислари ва бино эгаси

Э.Ўринов-туман ҳокимлиги бош мутахассиси

13

Ялпоқтепа, Чағизмон, К.Торинжак, Камардон, Ю.Калангар, П.Калангар, К.Торинжак, Дўстлик, Ғўслик, Гулистон, Навбоғ, Ғузни, Чор-чинор, Сўфиён, Андак, Чорраха, Мозортепа, Кулоллик, Боғишамол, Камангаронча

16-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биноси

2017 йил            27 апрел

Ялпоқтепа, Чағизмон, К.Торинжак, Камардон, Ю.Калангар, П.Калангар, К.Торинжак, Дўстлик, Ғўслик, Гулистон, Навбоғ, Ғузни, Чор-чинор, Сўфиён, Андак, Чорраха, Мозортепа, Кулоллик, Боғишамол, Камангаронча МФЙ раислари ва бино эгаси

Ф.Ахатов-туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари

Изоҳ: Барча туман ташкилот раҳбарлари, Ҳудудлардаги МФЙ барча ходимлари (котибдан ташқари) мактаб директорлари, мактабгача таълим муассасалари мудиралари, қишлоқ врачлик пункти мудирлари, агрофирма ва фермер хўжалиги бошлиқлари, савдо корхоналари раҳбарлари, масжидлар имом хатиблари, участка профелактика инспекторларини йиғилишга иштирокини таъминлаш туман ҳокимлигидан бириктирилган масъуллар зиммасига юклатилади.

Учрашувларни ташкиллаштириш учун умумий раҳбарлик туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ф.Ахатов, ўтказилган йиғилиш баённомаларини умумлаштириш туман ҳокимлиги канцелярия мудири Б.Амонов зиммаларига юклатилади.

Маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари иштирокини таъминлаш “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси в.б С.Умаровга

Мактаб директорлари ва мактабгача таълим муассасалари мудираларини иштирокини таъминлаш туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлими мудири в.б Ғ.Жамоловга

Агофирма ва фермер хўжалиги бошлиқлари иштирокини таъминлаш туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Б.Тугаловга

Савдо корхоналари иштирокини таъминлаш “Файз савдо” МЧЖ бошлиғи Н.Абдурахмоновга

Қишлоқ врачлик пункти мудирлари иштирокини таъминлаш туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи И.Ҳамроевга

Йиғилиш ўтказиладиган бинони йиғилишга тайёрлаш бино эгасига

Участка прфелактика инспекторлари иштирокини таъминлаш туман ИИБ бошлиғи ўринбосариШ.Саломовлар зиммасига юклатилади.

Тумандаги барча ҚФЙ ва МФЙ раисларининг 2017 йилга мўлжалланган иш режалари тўғрисидаги ахбороти эшитилади.

ҚФЙ ва МФЙ раисларини ҳисоботга тайёрлаш “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси мутахассиси Ҳ.Қосимовга юкланади.

Учрашув ўтказиладиган аниқ вақти тўғрисида бир кун олдин жойларга хабар қилинади масъулШ.Холиқов


 

Жартепа қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 77-умумтаълим мактаби биносида ўтказилган аҳоли билан учрашув йиғилиши

Б А Ё Н И

2017 йил 16 март                                                     77-умумтаълим мактаби биноси

Йиғилиш раиси:          М.Турдиев-Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси

Иштирок этдилар: -“Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси С.Умаров, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси Ғ.Жобборов, туман халқ таълими бўлими мудири в.б Ғ.Жамолов Жартепа қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли маҳаллаларда яшовчи жами 124 нафар фуқаролар (рўйхат бўйича)

К У Н    Т А Р Т И Б И:

1. Ёшларни маънавий жиҳатдан етук, кенг сиёсий дунёқарашига эга халқпарвар ҳамда ватанга садоқат руҳида баркамол бўлиб вояга етишларида, уларнинг билим ва тафаккури, одоб аҳлоқи, ички дунёси ҳар жиҳатдан ибратли бўлиб етишишлари учун “Оила маҳалла-мактаб ҳамкорлиги”ни такомиллаштириш тўғрисида.

(М.Турдиев, С.Умаров, Ғ.Жамолов,Ғ.Жобборов)

Йиғилишни халқ депутатлари туман Кенгаши 14-Жартепа сайлов округидан сайланган депутат-туман ҳокими М.Турдиев сўзга чиқиб, ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб беришга йўналтирилган суҳбат ва учрашувлар, маърифий тадбирлар ўтказиш таълим-тарбия, тарғибот ва ташвиқотнинг самарали усул ва воситаларидан оқилона фойдаланиш, миллий ғоя, ватанни севиш ва Ватанга садоқат руҳида баркамол бўлиб вояга етишларида ёшлар онгига сингдиришда таълим муассаларида болалар ёшига мос равишда миллий ғояни сингдиришнинг  педагогик-психологик  дастурлардан кенг фойдаланиш бунда педагог кадрларни мафкура борасидаги билимларини чуқурлаштириш.Ёшларнинг билим ва тафаккури, одоб аҳлоқи, ички дунёси ҳар жиҳатдан ибратли бўлиб етишишлари учун кутубхона, театр, клублар, маданият уйлари ва саройлари, истироҳат боғлари, музейлар ва бошқа муассасалар фаолиятидан кенг фойдаланиш ёшлар дунёқрашини юксалтирадиган, одамларга руҳий-манавий озуқ берадиган тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, миллий ғояни акс эттиришга, миллий мафкурага зид ғояларнинг  зарарли моҳиятини очиб беришга эътиборни кучайтириш зарурлиги. Ҳаёт ва ижоддаги фикр қашшоқлигига қарши курашиш, баҳс-мунозара, танқид ва таҳлиллар орқали мафкуравий муҳитнинг соғлом бўлишига эришиш кераклиги. Оила мафкуравий тарбиянинг энг муҳим ижтимоий омилларидан биридир. Чунки оила жамият негизи бўлиб, кўп асрлар мустаҳкам маъавий таянчларига эгалиги.Миллий мафкурамизга хос илк тушунчалар, аввало, оила муҳитида сингиши. Бу жараён ота ибрати, она мехри орқали амалга ошириши. Оиладаги соғлом муҳит, соғлом мафкурани шакллантириш манбаи ҳисобланиши. Жамиятда ҳар бир оиланинг мустаҳкамлиги, ободлиги, фаровонлиги ўзаро ҳурмат ва аҳилликни таъминлаш - миллий мафкурада кўзда тутилган мақсадларни амалга оширишда таянч бўлиши. Ўзини-ўзи бошқаришнинг миллий модели бўлган маҳалла халқимизнинг азалий удумлари, урф-одатлари ва ананаларига таянган ҳолда улкан тарбиявий вазифани бажариши.Маҳалла аввало, соғлом ижтимоий муҳит маскани. Бу ерда кучли таъсирга эга бўлган жамоатчилик фикр маҳалла ахлининг ҳулқ-атвори, ўзаро муносабатларини адолат ва маънавий мезонлар асосида тартибга солиб туриши. Маҳаллда кенг жамоатчилик ўртасида мафкуравий ишларни самарали йўлга қўйиш учун катта имкониятлар мавжудлигини. Айниқса, миллий қадриятлар, меҳр-оқибат,  эл-юрт шаъни учун кураш каби фазилатларни камол топтиришда маҳалланинг ўрни беқиёслиги. Меҳнат жамоалари инсон умрининг асосй қисми ўтадиган, унинг тафаккури, ҳаётга муносабати шаклланадиган ижтимоий-манавий муҳитлиги. Унда турли миллат ва динга мансуб одамларнинг дўстлик ва ҳамжиҳатлик, ўзаро манфаатдорлик асосида ҳамкорлик қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштиришга ўргатиши. Бу эса ўз навбатида соғлом маънавий муҳитни вужудга келтиришада муҳим омил вазифасини бажариши.Шу асосда айтиш мумкинки, ғоя ва мафкура инсонга ўз моҳиятини, шахсий ва умумий манфаатлар нисбатини аниқлашга, ўз ҳаётий мўлжалларини ва мақсадларини белгилашга имкон бериши. Ғоя ва мафкура инсонга шахсий, ижтимоий, миллий ўзликни англашга имкон берадиган маънавий омиллиги тўғрисида ахборот берди.Шундан сўнг, йиғилиш қатнашчиларидан Жартепа қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Р.Жарқинов сўзга чиқиб, ёшларни маънавий жиҳатдан етук, кенг сиёсий дунёқарашига эга халқпарвар ҳамда ватанга садоқат руҳида баркамол бўлиб вояга етишларида, уларнинг билим ва тафаккури, одоб аҳлоқи, ички дунёси ҳар жиҳатдан ибратли бўлиб етишишлари учун оила маҳалла-мактаб ҳамкорлиги муҳим рол тутиши, бунда мактабларда ота-оналар йиғилиши белгиланган муддатларда ўтказилиши ҳамда намунали ўқувчиларни ўз вақтида тақдирланиши муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида такидлаб ўтди.Бундан ташқари халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 93-умумий ўрта таълим мактаби директори, Раҳматобод маҳалла раиси, Жартепа маҳалла маслаҳачиси ўз фикир ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Йиғилиш раиси                                            М.Турдиев

Йиғилиш котиби                                          Ж.Ҳайдаров

 

2015-2018 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15