«Солиқчи –тадбиркорга кўмакчи» тамойили амалда

«Солиқчитадбиркорга кўмакчи» тамойили бугунги кунда давлат солиқ идоралари фаолиятидаги асосий йўналишга айланиб бормоқда

Ургут туман давлат солиқ идоралари томонидан тадбиркорларга кўмак берилиб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда, зарур маслаҳатлар бериб келинмоқда. Жумладан, Ургут туманидаги “Жавохирбек Жахонгирбек” фермер хўжалиги билан фаолият юритишида туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари яқин кўмакдош, маслаҳатчи бўлди.

 

-        2020 йил 14 февраль куни фермер хўжалиги  ташкил этилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғилланаман- дейди  фермер хўжалиги раҳбари Илхом  Турсунов.

          - Дастлабки бухгалтерия ҳужжатларини юритиш, солиқ режимини танлагандан сўнг фаолият тури бўйича солиқларни ҳисоблаш, ҳисобот топшириш ҳамда тўлаш тартиби юзаси бўйича туман давлат солиқ хизмати органи ходимлари, фермер хўжалигимизга келиб тушунтириш берди. Нима савол туғилса телефон орқали ёки солиқ идорасига бориб, саволимга жавоб оламан. 

Туман давлат солиқ инспекцияси Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси ходимлари ҳар бир субъектнинг муаммоларини ўрганиб, ечими бўйича маслаҳат бермоқда. Мақсад тадбиркорга кўмак бериб унинг иши юришишига, даромади кўпайишига кўмак бериш, солиқ базаси кенгайтириб, тушумлар кўпайишига ҳисса қўшишдир.

Матлаб Нуриддинов,

Ургут  тумани ДСИ тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бошлиғи

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15