Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродовнинг вафоти муносабати билан Ургут тумани ҳокимлиги жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Ҳасан Норбекович узоқ йиллар халқ таълими тизимида ишлаган, кейинчалик «Нуроний» жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси сифатида ватанимиз тараққиёти, ёшлар тарбияси ҳамда меҳнат фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилиш ишларига катта ҳисса қўшган фидойи инсон эди.

У ўзининг самимийлиги,  ҳалоллиги ва ватанпарварлиги  билан нафақат вилоят, балки республикамизда жонкуяр меҳнат фахрийси сифатида катта ҳурмат, эътибор қозонган.

Ҳ.Нормуродов  мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатларга камарбаста нуроний,  бир сўз билан айтганда, Самарқанд жамоатчилигининг фахри эди.Унинг порлоқ хотираси шогирдлари ва барча юртдошларимиз қалбида узоқ вақт сақланиб қолади.
 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15