Савдогарликдан ишлаб чиқарувчиликка

“UR JEANS” масъулияти чекланган жамияти “Ургут” эркин иқтисодий зонасида оилавий тадбиркорлар томонидан ташкил этилган истиқболли корхоналардан бири.

Дастлаб Хитой, Туркия давлатларидан кийим-кечак олиб келиб, сотган ака-ука Ҳалимовлар туманда бир неча корхоналар очилиб, тадбиркорлар ишлаб чиқариш билан шуғуллана бошлагач, уларда ҳам корхона ташкил этиш истаги туғилди. 

1,6 миллион долларлик мазкур лойиҳа уч йил давомида амалга оширилди. Ўтган йилнинг иккинчи чорагида иш бошлаган корхона йил якунига қадар 5 миллиард сўмлик кийим-кечак ишлаб чиқариб, 100 минг долларлик маҳсулот экспорт қилди. Бу йил эса 9 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрлаш режалаштирилган.

Ҳозирда юртимизда ишлаб чиқарилган ва Хитойдан келтирилаётган матодан фойдаланаётган корхона келгусида матони ҳам ўзида тайёрламоқчи.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15