Оммавий ахборот воситалари ходимлари учун пресс-тур

Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси, “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Ургут тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ургут туманида пресс-тур ташкил этилмоқда.

Пресс-турнинг мавзуси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган устувор вазифаларни бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиш. 

1-манзил: Пресс-тур қатнашчиларининг Ургут туманидаги “Интенсив Эко Гарденс” кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан,  Туркиянинг замонавий сув тежамкор технологияси ўрнатилиши жараёни билан танишув.

2-манзил: Ургут туманидаги 115 гектар ер майдонида барпо этилган ёнғоқзор плантациясида сув тежамкор технологиялар жорий этилиши билан танишув.

3 манзил: Пресс – тур қатнашчиларининг  “Акрамобод замин бахори” Ф/х га қарашли “Фруктовая карзинка” корхонаси томонидан сув тежамкор технологиялар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишув.

Мурожаат учун телефон: "Ўзагроинспекция"нинг Самарқанд вилоят бошқармаси матбуот хизмати 93 338 68 68 
Ургут туман ҳокимлиги матбуот котиби 97-914-58-00

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15