Ташкилотларда ижро интизомига масъул алоҳида штат бирлиги жорий этилади

“Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимларга тайинлаш ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (171-сон, 31.03.2021 й.) қабул қилинди

 Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси таркибига кирмайдиган давлат органларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини Президент Администрацияси Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишиш Президент Администрацияси томонидан белгиланадиган тартибга асосан амалга оширилади.

 Жорий йил 1 июлга қадар ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари бўлмаган марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларида ижро интизомига масъул алоҳида штат бирлиги жорий этилади.

 Мазкур масъул лавозимга тавсия этиладиган номзодлар давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари томонидан ўтказилган суҳбатлар натижаларига кўра танлаб олинади. 

  Шунга кўра, давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари, жумладан, “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали келиб тушган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросининг тизимли назоратини амалга оширади. 

Ижро интизомига масъул таркибий бўлинма раҳбарлари ҳар йили бир марта (бир ҳафта давомида) Вазирлар Маҳкамасида тасдиқланган график асосида стажировкадан ўтказилади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15