“SHIRINʼS DAY CARE” замонавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тўла қувватда ўз иш фаолиятини бошлади

Туманимизнинг “Деҳқонобод” маҳалласида “SHIRINʼS DAY CARE” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти бугун тўла қувватда ўз иш фаолиятини бошлади.

Бугун туман ҳокими Ботир Жабборов секторлар раҳбарлари билан биргаликда ушбу нодавлат мактабгача таълим ташкилотида бўлишди.

Замонавий услубда бунёд этилган икки қаватли боғча Лойиҳа ташаббускори Баратов Жамшид томонидан 150 ўринга мўлжалланган муассаса моддий-техник воситалар билан тўлиқ жиҳозланган, уни бунёд этишга шахсий маблағи ҳисобидан жами 3 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланга, ушбу мактабгача таълим ташкилоти қуриб битказилиш натижасида 25 та янги иш ўринлари яратилди.

Таъкидланишича, иншоотда фаолият юритадиган 6 та ёш гуруҳидаги болажонлар учун машғулот ва ўйин хоналари, ошхона, мусиқа зали, услубхона, руҳшунос, жисмоний тарбия йўриқчиси хоналари алоҳида жиҳозланган. Шунингдек, ўйин майдончалари, ихчам айвонлар атрофида болаларнинг севимли мультфильмлари қаҳрамонлари тасвири, ўзига хос эртаклар олами яратилган.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15