Расмий муносабат

Effect.uz ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган мақола юзасидан Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда Ургут тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Самарқанд вилояти Ургут тумани "Камонгарон" ва "Вағашти" маҳаллалари Ургут тумани марказидан 4 км жанубий шарқий тоғ олди қисмида жойлашган бўлиб, аҳолини ичимлик суви ва томорқа майдонларини суғориш ишларида тоғдан келадиган чашма сувларидан фойдаланади.

Шу вақтгача, "Камонгарон" маҳалласини сув билан, таъминловчи  чашмадан тоғнинг юқори қисмида 1315.26 нуқта (отметка)да жойлашган бўлиб, чашмадан ёз фаслида 50 л/сек, қиш фаслида эса 15 л/сек сув сарфи оқиб келади. Ичимлик суви учун d=273 мм, темир қувурда L=5 км масофада олиб келиниб, ҳовузга йиғилади. Аҳоли томорқаларини суғориш учун ичимлик сув қувуридан ортган сув сарфи очиқ холда тош ва бетондан қилинган лотокдан оқиб келган сувдан фойдаланиб келинган.

Вағашти маҳалласини сув билан таъминловчи сой тоғнинг пастки қисмида 1079.22 нуқта (отметка)да жойлашган бўлиб, бу чашмадан ёз фаслида 50 л/сек, қиш фаслида эса 15 л/сек сув сарфи оқиб келади.

Ичимлик суви учун темир қувурда (d=273 мм), L=2 км масофада олиб келиниб, ҳовузга йиғилади. Ҳар иккала маҳаллаларда ҳам аҳоли ичимлик суви учун темир қувурдан фойдаланган ҳолда иккала маҳалла учун алоҳида 700 м3 сув сарфига мўлжалланган ҳовузга йиғиб, кейин аҳоли хонадонларига тарқатилиб келинган.

“Камонгарон” маҳалласининг томорқа майдонларини сув билан таъминловчи лоток аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қуйилган бўлиб, ҳар йил кучли ёғингарчилик ва сел сувлари таъсирида лотокнинг айрим жойлари бузилади.

Мурожаатда кўрсатилган чашма суви бир неча йиллардан буён "Камонгарон" ва "Вағашти" маҳаллалари ўртасида муаммоли масала бўлиб келганлиги туфайли, мазкур низоларни олдини олиш мақсадида 2020 йилда Самарқанд вилояти ҳокимлиги раҳбарлигида ишчи гуруҳи келиб мазкур ҳолат юзасидан Камангарон ва Вағашти  аҳолисини узлуксиз сув билан таъминлаш мақсадида, қиймати 3 млрд 100 миллион сўмлик янги лойиҳа сметаси ишлаб чиқилиб, якуний хулосага келинган.

Лойиҳага асосан барча мавжуд чашма сувларини бирлаштириб, маҳаллаларининг аҳоли сонига нисбатан "Камонгарон" маҳалласига 60%, "Вағашти" маҳалласига 40% тоза ичимлик суви ва томорқа майдонларига сарфланадиган сув сарфи ҳисобга олинган холда сув таъминотини тақсимлаш белгиланган.

Шу мақсадда бетон ва тошдан қилинган лотокнинг бош қисмида лойиҳада сув йиғувчи иншоот ва бу иншоотда фильтр ва дренаж мосламаларини қуйиб (d=273мм) металл қувурда пастки сув тақсимловчи иншоотга йўналтирилган. Қуйи бьеф оқим қиялиги катта 200 м бўлганлиги сабабли, металл қувурдан 250 л/сек сув ўтказади. Сувни тозаловчи мосламаларни ювиб туриш учун 1226.09 нуқта (отметка)да жўмраклар қўйилган.

Камонгарон маҳалласининг сув йиғувчи ҳовузи, Вағашти маҳалласининг сув берувчи булоқлардан 3 м пастда жойлашган. Мавжуд сув ресурсларини тўғри тақсимлаш учун сув тақсимловчи иншоот икки юқори ва пастки қисмдан иборат.

Лойиҳа ишлари бажарилганидан сўнг, сув тақсимловчи иншоотнинг юқори қисмидан Камонгарон маҳалласининг 15000 аҳолиси учун ичимлик суви нормаси кунига жон бошига 230 литр (d=200 мм) металл қувур орқали 40 л/сек сув етказиб беради. Қолган сув пастки сув тақсимловчи иншоотга тушиб (Вағашти маҳалласи сув йиғувчи ҳовузи 21.5 м пастда жойлашган) Вағашти маҳалласининг 10000 аҳолиси учун ичимлик сув нормаси кунига жон бошига 180 литр (d=150 мм)  металл қувур орқали 28 л/сек сув етказиб берилади.

Қолган сув сарфи Камонгарон маҳалласининг томорқа майдонлари учун 60% қилиб, (d=325 мм) металл қувурда, Вағашти маҳалласининг томорқа майдонлари учун  40% қилиб, (d= 168 мм)   тўғри тақсимланади.

Лойиҳада чашмалардан келиб йиғилган сув сарфининг миқдори (сув сарфи миқдори кам ва кўп бўлган ҳолатларда ҳам) тақсимотига инсон омили аралашувисиз тўғри тақсимланади, сув тақсимловчи иншоот ёпиқ бино ҳолатда (7х5,4х5 м.ўлчамда) қуриш режалаштирилган.

Шу сабабли сув тақсимловчи иншоотда биронта сув ёпувчи жўмрак (задвешка) ўрнатилмаган.

Хулоса қилиб айтганда Чашма сувининг таркиби аҳолининг истеъмол қилиши учун яроқлилигини аниқлаш мақсадида “Самарқанд шаҳар ичимлик сув таъминоти” МЧЖ лабораториясида текширилганда, сув таркибида “Коли индекс” миқдори меъёридан  ортиқлиги сабабли истеъмолга яроқсиз деб топилган.

Шу сабабли "Камонгарон" ва "Вағашти" маҳаллалари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида лойиҳа смета ҳужжатларига кўра иккала маҳалла учун алоҳида соатига 0,5-0,3кг сувни қайта ишлаб берувчи (электролизная) ускуналари ўрнатилган.

Лойиҳа смета ҳужжатларига асосан “Камонгарон” маҳалласи учун диаметри 325 мм қувур 1,5 км масофага, “Вағашти” маҳалласи бўйича диаметри 168 мм қувур 2,0 км масофага сув тармоқларини тортиш юзасидан лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу лойиҳа доирасида бугунги кунда “Вағашти” маҳалласида белгиланган ишлар тугатилган.

Ҳозирда Камонгарон маҳалласида лойиҳа сметалларида белгиланган ишлар олиб борилмоқда.

Мурожаатчиларнинг талаби шундака, мазкур икки маҳалла аҳолисининг узлуксиз сув билан таъминлаш мақсадида махсус тузилган ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган янги лойиҳа сметалларни бекор қилиб, аввалги ҳолига қайтариб, “Камонгарон” чашмасидан келадиган сувни қувур ва лотоклар орқали фойдаланишни сўрамоқда.

Вилоят ҳокимлигининг ишчи гуруҳи томонидан “Камонгарон” ва “Вағашти” маҳаллалари аҳолисини узлуксиз сув билан таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳа, сув тақсимлашнинг ҳар томонлама энг мақбул йўли эканлигини инобатга олиб, ушбу фуқароларнинг талаби рад этилади

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15