Ургут ва Нуробод туманларидаги мактабларда ҳолат қандай?

Бошқарма бошлиғи ўринбосари Озод Жангиров Ургут туманидаги 80-, 111, 112- ва Нуробод туманидаги 10-, 11-, 12-мактабларда баҳорги таътил кунлари ўқувчиларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ўқитувчилар фаолияти ва таълим муассасаларида ободонлаштириш ишларининг ҳолати билан танишди.

Танишиш  жараёнида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда камчиликлар ҳам аниқланди. 

Ўрганилган мактабларда ободонлаштириш ишлари етарлича олиб борилмаганлиги, Ургут туманидаги 80-, 111-, 112-, Нуробод туманидаги 12-мактабда тўгараклар фаолият кўрсатмаётганлиги, синфхоналарнинг тозалиги ҳам талабга жавоб бермаслиги маълум бўлди.  

Бошқарма бошлиғи ўринбосари О.Жангиров ўқитувчилар билан мулоқот қилиб, тегишли тавсия ва топшириқлар берди.
 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15