ИЖТИМОИЙ СОҲАГА ЭЪТИБОР

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ижтимоий соҳага эътибор кучайтирилмоқда. Жумладан тиббиёт, таълим, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ривожлантириш юзасидан қарор ва фармонлар эълон қилинди.
Шу муносабат билан жорий йил 23 март куни Ургут қурилиш ва миллий ҳунармандчилик коллежида кенгайтирилган йиғилиш бўлди. Унга 400 нафардан ортиқ ижтимоий соҳа раҳбарлари, мутасаддилари таклиф этилдилар.

Йиғилишни туман ҳокими М.Турдиев очиб, ижтимоий соҳа ходимларининг шу кунлардаги асосий вазифалари ҳақида гапирди. Жумладан, мактаб ва коллежларнинг давомати, мактабгача таълим муассасалари фаолияти, аҳоли мурожаатларини тинглаш, муаммоларни ўз жойида ҳал этиш чораларини кўриш ҳақида тўхталди. Кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш, тозалик ва озодалик юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинлари зиммасига аниқ вазифалар юклади.

Шундан кейин туман прокурори У.Ҳамдамов сўзга чиқиб, жиноятчиликнинг барча турларига қарши курашиш зарурлигини уқтирди. Ота-оналар, маҳалла фаолларини болалар, ёш авлод тарбиясига эътиборни кучайтиришга чақирди. Фарзандининг коллеж ёки мактабга давоматини таъминламаган ота-онага нисбатан маъмурий жазолар қўлланишини билдирди. 

Шундан сўнг туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари И.Жабборов ижтимоий соҳа ходимлари олдида турган долзарб масалалар ҳақида маъруза қилди.

- Сўнгги йилларда, - дея сўз бошлади маърузачи. - Мамлакатимизда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳа ривожини янада рағбатлантириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва талабларини ўрганиш асосида турмуш даражаси ва сифатини изчил ошириб бориш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишни самарали ташкил этиш мақсадида тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги 2691-ПҚ-сонли Қарори билан ҳокимлик структураларида қўшимча ўзгартиришлар киритилди. Яъни, ҳокимларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари жорий этилиб, уларнинг зиммасига бир қатор вазифалар юкланди.

Жумладан, ёшлар сиёсати соҳасида ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан таълим билан қамраб олинган, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор, фермер ва ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш; 

умумтаълим мактаблари битирувчиларини касбга йўналтириш ва уларни кейинчалик ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим тизимида ўқишларини таъминлаш, коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

академик лицейлар фаолияти самарадорлигини ошириш, уларни ҳудудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;

таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш шулар жумласидандир.

Ижтимоий ривожлантириш соҳасида эса аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуҚулланиш, дам олишни ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатидан янги даражаларга кўтариш;

соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;

қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш;

маънавий-маърифий ишлар соҳасида аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учун давлат органлари томонидан зарур шароитлар яратиш;

Юқорида айтиб ўтилган ушбу мажмуа зиммасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида иш ва тадбирлар режаси белгилаб олинган. 
Жумладан, душанба ижро интизоми, сешанба тиббиёт муассасалари, чоршанба мактабгача таълим муассасаси, пайшанба академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, жума умумтаълим мактаблари, шанба имом-хатиблар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, якшанба белгиланган режалар сарҳисоби ва янги режалар тузиш куни деб белгиланган. 

Тумандаги мавжуд 400 дан ортиқ ижтимоий соҳа ташкилотлари билан танишиш жорий йилнинг 24 мартидан бошланди. Тадбирлар мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, тиббиёт муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда диний ташкилотларда ўтказилади. 

Умуман олганда, мазкур чора-тадбирлар ҳудудда соғлом турмуш тарзи, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни хушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, фуқароларда қонунга ҳурмат, аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, «оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларни кучайтириш, аҳоли орасида меҳр-оқибат, мурувват, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарҚиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Йиғилиш пировардида И.Жабборов тўпланганларнинг саволларига жавоблар қайтарди.

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15