Жорий йилнинг 5 феврал куни Ургут туманининг Кўтарма маҳалласида жойлашган 4-сонли касб-ҳунар мактаби негизида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш,уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган қисқа муддатли ўқув курсининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Шу мунособат билан, сектор раҳбари ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда тегишли мутасадди масъуллар маросимда қатнашдилар.
Ушбу ўқув курсида ташкил этилган тикувчилик йўналишида
41 нафар ишсиз аёллар ва 15 нафар ёшлар касб ўрганишни бошлашди.