Жорий йилнинг 30 январь куни Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдаги ХХIII сессияси бўлиб ўтди

 

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

Ургут тумани 2-сектор раҳбари, туман прокурори Ш.Холмурзаевнинг 2020 йил мобайнида секторда олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи ҳамда жиноятчиликка қарши кураш ва қонунийликни мустаҳкамлаш фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш ахволи юзасидан амалга оширган ишлари ҳақидаги ахбороти тўғрисида;
 Ургут тумани 3-сектор раҳбари, туман бўйича ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник О.Жалиловнинг 2020 йил давомида секторда олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи ҳамда 2020 йил мобайнида жиноятчиликнинг олдини олиш ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш борасидаги фаолияти юзасидан амалга оширилган ишлари ҳақидаги ҳисоботи тўғрисида;
Ургут тумани 4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Алмасовнинг 2020 йил мобайнида секторда олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи ҳамда 2020 йил мобайнида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
Ургут туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.
 Ургут тумани Адлия бўлими бошлиғи Э.Давроновнинг 2020 йил мобайнида туманда давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ургут туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг “Сектор ва худуддаги ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати тўғрисида”ги ахборотномаси муҳокамаси тўғрисида.
 Жиноят ишлари бўйича Ургут тумани, Тойлоқ туманлараро фуқаролик,Тойлоқ туманлараро иқтисодий судлари томонидан 2020 йил мобайнида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахборотлари ҳақида.
Туманда “Аёллар дафтарига”га киритилган хотин-қизлар рўйхатини ҳамда аниқланган муоммоларларни ҳал этишга қаратилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида.
 2021 йил 1 январ ҳолатига туман маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида.
 “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажаратиш тўғрисида.
 Ташкилий масала кўриб қўрилди.    

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15