Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги делегация Ургут туманига ташриф буюрди 

Бугун Жиззах вилояти, туман ва шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарлари ҳамда турли ташкилотлар раҳбарларидан иборат Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Раджапов Нодирбек Мухторович бошчилигидаги делегация Ургут туманига ташриф буюрди.

Ташриф давомида делегация аъзолари туманимиздаги ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб кенг кўламли бунёдкорлик ишларига, янгиланиш жараёнига бевосита гувоҳ бўлдилар.

Ургут туманининг ишлаб чиқариш салоҳияти, хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа соҳалардаги ижобий натижаларининг омилларига эътибор қаратдилар. 

Ушбу ташриф ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлиб,  ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликда иш юритишнинг янги имкониятларини очади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15