Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда

18-20 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 18-19 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 18 ноябрда Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. 19 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 

18-19 ноябрда республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с.гача кучайиши кутилмоқда.

18-20 ноябрь кунлари барча жойларда ҳарорат кечаси 8-13 даража, шимолда 10-15 даража, кундуз куни 0-5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-15 даражага паст бўлиши кутилмоқда.

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15