РАСМИЙ МУНОСАБАТ

“Kun.uz” сайти орқали Ургутдаги «тез ёрдам»га тез бориб бўлмаяпти. Тор йўлни ким кенгайтиради? (https://kun.uz/46802153) сарловхаси остида қолдирилган мақола юзасидан Ургут тумани ҳокимлиги Қурилиш бўлими қуйидагиларни маълум қилади

Ўрганиш давомида мурожаатда кўрсатиб ўтилган йўл ўрни туман тиббиёт бирлашмаси “тез ёрдам”га олиб борадиган йўл ўрни Ургут шаҳрининг бош режасига кўра, йўл эни 20 метр қилиб белгиланганлиги аниқланди. Шунингдек, мавжуд йўл ёқасидан туман тиббиёт бирлашмаси поликклиникаси биноси жанубий қисмидан темир панжарра билан ўралганлиги бўйича туман тиббиёт бирлашмаси ходимларига йўл ўрнидаги темир панжарраларни ўз кучлари билан очиб қўйишлари тўғрисида тушунтирилди.

Бош режа асосидаги йўл ёқасидан Ургут шаҳар “Навбоғ” маҳалласида яшовчи фуқаролар Рофиқов Немаътжон Рафиқович томонидан 26х2 метр ўлчамда (полощодка) майдончалари, фуқаро Алиев Рофъе томонидан 4х17 метр узунликда гулхона, фуқаро Латипов Файзилло Амриллаевич томонидан 8х1.5 метр ўлчамад темир тўсиқ (войишт) ҳамда 20 метр узунликда гулхона, фуқаро Темирова Гулбахор Махмуджоновна томонидан 17 метр узунликда гулхона, фуқаро Мустафаева Кумуш Мардоновна томонидан 1.5х4 метр ўлчамда пандус 5х1 метр ўлчамда гулхона, фуқаро Ганиев Асад Матлабович томонидан 9х2 метр ўлчамда ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда навес қурилиш ишлари олиб борилгани аниқланди.

Бу билан фуқаро Н.Рафиқов, Р.Алиев, Ф.Латипов, Г.Темирова, К.Мустафаева, А.Ганиевлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли “Аҳоли пункитларини қуришида шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашга, шунингдек тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомилаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига зид равишда ҳаракатлар содир этилган. Юқорида номлари кўрсатилган фуқароларга Шаҳарсозлик кодексининг 8 ва 59-моддаларига асосан, мазкур қурилишларини 5 (беш) кун ичида ўз кучи билан бузиб олиши тўғрисида бўлим томонидан ёзма равишда огохлантирилганлигини акс ҳолда тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига тақдим этилиши маълум қилинади.

Ургут тумани ҳокимлиги Қурилиш бўлими

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15