COVID-19 билан боғлиқ ҳолатларнинг кўпайиши сабабли карантин чоралари 2 ноябрдан бошлаб кучайтирилади

Германияда коронавирус билан боғлиқ вазият кескин. Бу ҳақда канцлер Aнгела Меркел Бундестагда сўзлаган нутқида маълум қилди.

Сўнгги бир неча ҳафта ичида янги коронавирус инфекциялари сони кескин ошди. Реанимацияда беморлар сони ҳам кўпайган ва ҳозирда кўплаб клиникалар оғир аҳволда ишламоқда. “Ушбу динамика бизнинг интенсив терапия бўлимларимизни бир неча ҳафта ичида қулаб тушишига олиб келади. Совуқ мавсум бошида биз драматик вазиятга тушиб қолдик. Бу ҳаммамизга таъсир қилади”, дейди Меркел.

 

Унинг таъкидлашича, асосий ҳимоя қоидаларига риоя қилган ҳолда, эпидемияни тезроқ енгиб ўтиш мумкин. “Ҳозир кўраётган чораларимиз мақсадга мувофиқ, зарур ва мутаносибдир”, деди Германия канцлери.

Хабар бериб ўтганимиздек, Германияда COVID-19 билан боғлиқ ҳолатларнинг кўпайиши сабабли карантин чоралари 2 ноябрдан бошлаб кучайтирилади. Мактаблар ва болалар боғчалари очиқ қолади, аммо янги гигиена протоколларини киритиш талаб этилади.

Германияда театрлар ва концерт заллари, кинотеатрлар, аттраксионлар, кўнгилочар боғлар, фитнесс клублар, спорт заллари, сузиш ҳавзалари, барлар, ресторанлар, паблар ва гўзаллик салонлари ёпилади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15