Ургут туманида 2020 йилнинг 1 октябр ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектлари тўғрисида

Ургут туманида 2020 йилнинг 1 октябр ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 2903 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлар сони 2784 тани ташкил этмоқда.

Жорий йилнинг январь-сентябр ойларида 521 та кичик тадбиркорлик субъектлар ташкил этилди.

       Фаолият кўрсатаётган 2784 та кичик тадбиркорлик субъектларнинг асосий қисми яъни, 137 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига,  808 таси савдо соҳасига, 966 таси саноат соҳасига, 214 таси қурилиш соҳасига, 217 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига,         69 таси ташиш ва сақлаш соҳасига, 36 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига, 65 таси ахборот ва алоқа соҳасига ҳамда  272 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.

       Шу жумладан, жорий йилнинг январь-сентябр ойларида янги ташкил этилган 521 та кичик тадбиркорлик субъектларнинг асосий қисми яъни, 40 таси (фаолият кўрсатаётганларга нисбатан) қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига, 167 таси саноат соҳасига, 182 таси савдо соҳасига, 20 таси қурилиш соҳасига, 55 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига,  6 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига, 11 таси ташиш ва сақлаш соҳасига, 13 таси ахборот ва алоқа соҳасига ҳамда 27 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15