НАВБАТДАГИ ЎҚУВ СОАТИ

Image_tadbir: 

Туман ҳокимликларида ҳокимлик аппарати масъул ходимларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, уларга бошқарувнинг замонавий талаблари, қабул қилинаётган янги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати Фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг мазмун-моҳиятини ҳамда жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни етказиб бориш тўғрисида” ўқув семинарлари ташкил этилиши белгиланган.

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида 2020 йил 11 сентябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлисида кўрилган масалалар тўғрисида”ги навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ўқув семинарини туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ж.Ҳайдаров олиб борди. Сенатнинг еттинчи ялпи мажлисида кўрилган 16 та масала ҳамда 7 қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалалари кўриб чиқилганлиги бўйича йиғилганлар таништирди.

Хусусан, “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни тўғрисида, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги тўғрисида ҳамда кўрилган бошқа қонунлирнинг мазмун моҳияти бўйича ўқув семинари иштирокчиларига тушунчалар берилди.

Каналга уланиш:
@urguttumani
@urguthayoti

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15