Ургут туманида ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёргарлиги тўғрисида қичқача

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ БУЙИЧА. 

Туманимиз ахолисини электр энергияси бўйича эҳтиёжларини қондириш мақсадида  туман  электр тармоқлари корхонаси томонидан  2020 йилда  жами  2000 та таянч устунлари (столбалар), 36  та янги ТП лар, 88  та мавжуд ТП лар қайта таъмирланиши режалаштирилган, 78.9 км янги СИП яъни хаво линиялари таъмирланиши режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар туман электр тармоқлари корхонаси томонидан  967 та таянч устунлари (столбалар), 29 та янги ТП лар, 49 та мавжуд ТП лар қайта таъмирланиб, 46.5 км янги СИП яъни хаво линиялари таъмирланди. Мавсум давомида электр тармоғи пунктларни фавқулодда таъмирлаш учун етарли бўладиган эхтиёт қисмлар захирасини яратилмоқда.
      
ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА.

Туманда жорий мавсумда жами 4860 та хонадон, 88 та улгуржи ва якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи тадбиркорлар, 21 та мактаб, 5 та шифохона табиий газ билан таъминлаш режалаштирилган. Туманда жами бўлиб 364.7 км газ қувурлари мавжуд бўлиб, Шундан: юқори босим 77,0 км, ўрта босим 99,8 км, паст босим 187,9 кмни ташкил этади. Газ тарқатиш қурилмалари (ГРҚ) жами 422 дона Шундан: юқори босим 36 дона, ўрта босим 386 дона.

СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ БАЛОНИ

Ургут туманида 2020 йилнинг 20 август кунига қадар жами 76 минг 292 та ахоли хонадонлари рўйхатдан ўтган бўлса, шундан 64 минг 723 та ахоли хонадонлари ёки ахолининг 84 фоиз хонадонлари маиший газ баллонлари билан таъминланди.  Жорий йилнинг бугунги кунига қадар 360 та янги газ баллонлари берилди ва ахолига тарқатилди, шунингдек йил бошидан 4 907 540 тонна куб суюлтирилган газ  ахоли эҳтиёжлари учун  етказилиб берилди. Шунингдек 2020 йил якунига қадар 3904 дона газ баллонлар олиниши кўзда тутилган.

Каналга уланиш:
@urguttumani
@urguthayoti

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15